Ёқуббоев эронлик, Мадаминов озарбайжонлик шахматчи билан куч синашмоқда
Шу кунларда пойтахтимиздаги Халқаро шахмат академиясида Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари иштирокида иккита халқаро шахмат учрашуви ўтказилмоқда.
Маҳоратли шахматчимиз, халқаро гроссмейстер Нодирбек Ёқуббоев эронлик гроссмейстер Амин Табатабаеи билан, Муҳиддин Мадаминов эса озарбайжонлик гроссмейстер Айдин Сулейманли билан куч синашмоқда.

46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадасига тайёргарликнинг сўнгги босқичи саналган мазкур ўйинларнинг умумий мукофот жамғармаси 20 минг АҚШ доллардан иборат этиб белгиланган.
Мазкур ўйинларда ғолибликка эришган иштирокчи 12 минг АҚШ доллари, мағлуб иштирокчи эса 8 минг АҚШ доллари билан тақдирланади.
Ўйинлар 7 сентябрга қадар давом этади.
Т.Рўзиев, ЎзА