Истеъмолчи ҳуқуқи: Бозорда ким ҳақ — сотувчими ё харидор? (+видео)
«Қўл билан ушламанг!», «Очманг!», «Олмасангиз тегманг!» — айрим бозорларда харидорларга сотувчи томонидан харидорга мана шундай хитоб қилинаётганини кўриш мумкин. Ачинарлиси, харидор уйга бориб елим пакетни очса, ичида сифатсиз ёки истеъмолга яроқсиз маҳсулотни кўради... Ваҳоланки, қонун бозорда харидорнинг маҳсулотни олишдан аввал у ҳақида ахборот олиш ва танлаш ҳуқуқини кафолатлайди...
Хўш, бу ҳолатларда ким ҳақ — сотувчими ёки харидор?
«Тадбиркорнинг ҳуқуқи қонун билан ҳимоя қилинади» деган гап истеъмолчининг ҳуқуқидан устунми?
Бугун бозорларда харидор нимани талаб қилишга ҳақли, сотувчи нимани қилишга мажбур ва истеъмолчилик ҳуқуқи бузилса, кимга мурожаат қилиш керак — шу саволларга мутахассис билан жавоб излаймиз.
Моҳичеҳра Эшмирзаева, Дониёр Якубов, Улуғбек Тўхтаев, ЎзА